Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Минскда музокара ўтказди

Дилафруз Ниязова · 28.06.2025 · 02:57 · 453 views
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Минскда музокара ўтказди
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Минскда музокара ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 27 июнь куни Минск шаҳридаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити доирасида учрашув ўтказдилар.

Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, устувор кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудларнинг самарали алоқалари ва фаол маданий-гуманитар алмашинувни қўллаб-қувватлаш борасида биргаликда амалга оширилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.