Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев Остонада музокаралар ўтказишди

Беҳзод Ҳожиматов · 09.06.2017 · 15:13 · 272 views
Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев Остонада музокаралар ўтказишди
Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев Остонада музокаралар ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- ШҲТнинг Остона саммити доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ МАтбуот хизмати хабар беради.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан бу галги учрашуви икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорлик алоқаларни кенгайтиришда муҳим босқич бўлиши, Самарқанддаги учрашувда эришилган келишувларни мазмунан бойитишини таъкидлади.

Алмазбек Атамбоев ўзбек ва қирғиз халқларининг азалий қардошлик муносабатлари, урф-одат ва анъаналари ўхшашлиги ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганини қайд этди.

Кейинги пайтларда икки давлат ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқотлари, ҳукуматлар ва ҳудудлар даражасида делегациялар алмашинуви амалга оширилмоқда. Мамлакатларимиз жамоатчилиги вакилларининг Андижон ва Ўш шаҳарларига ўзаро ташрифи бўлиб ўтди.

Президентлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш масалаларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик қатор муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.