Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси мажлисида нутқ сўзлайди

Дилафруз Ниязова · 22.09.2025 · 23:08 · 366 views
Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси мажлисида нутқ сўзлайди
Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси мажлисида нутқ сўзлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг 80 йиллигига бағишланган йиғилишдаги нутқи эртага, 23 сентябрь куни Нью-Йорк вақти билан соат 13:00-15:00 (Тошкент вақти билан 23 сентябрь 22:00-00:00) оралиғида бўлиб ўтади

Бу давлат раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясидаги 5-чиқиши бўлади.

Мамлакатимиз ташаббуси билан 2018-2025 йилларда БМТ Бош Ассамблеясининг 13 та резолюцияси, ўнлаб ташаббуслар қабул қилинди.

Шу куни Шавкат Мирзиёевнинг нутқидан ташқари БМТ йиғилишида АҚШ, Туркия, Жанубий Корея, Марказий Осиё давлатлари президентларининг чиқишлари ҳам режалаштирилган.