Маданият

Севара Назархон ва Комолиддин Ўринбоев Қозоғистон орденлари билан тақдирланди

Севара Назархон ва Комолиддин Ўринбоев Қозоғистон орденлари билан тақдирланди
Севара Назархон ва Комолиддин Ўринбоев Қозоғистон орденлари билан тақдирланди / Фото: Ўзбекистон Маданият вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик хонанда Севара Назархон ва дирижёр Комолиддин Ўринбоев Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун II даражали «Дўстлик» орденлари билан тақдирланди.

Давлат мукофотларини топшириш маросими 29 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтди. Маданият намояндаларига орденларни Қозоғистон вице-президенти Ерлан Карин топширди.

Севара Назархон миллий мусиқа санъатини тарғиб қилиш, маданиятларни яқинлаштириш ва икки мамлакат халқлари ўртасидаги маънавий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди. Унинг ижоди Ўзбекистонда ҳам, мамлакат ташқарисида ҳам эътироф этилган.

Дирижёр Комолиддин Ўринбоев мусиқа санъатини ривожлантириш, халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ижодий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Мукофотларнинг топширилиши икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар ривожланаётганининг яна бир далили бўлди.

Қўшма концертлар, ижодий лойиҳалар ва маданий алмашинувлар умумий тарих ва анъаналар бирлаштирган икки халқ ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўлиб қолмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.