Маданият

Бухорода француз ва ўзбек санъаткорлари иштирокидаги концерт бўлиб ўтди

Бухорода француз ва ўзбек санъаткорлари иштирокидаги концерт бўлиб ўтди
Бухорода француз ва ўзбек санъаткорлари иштирокидаги концерт бўлиб ўтди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухорода 24 октябрь куни шаҳарда ўтказилаётган Франция маданияти кунлари доирасида француз мусиқачилари иштирокида мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Концерт тарихий Кўкалдош мадрасасида ташкил этилди. Унда француз кларнетчиси, Версальдаги Grand Parc консерваторияси директорининг ўринбосари Кристоф Драверс ҳамда халқаро танловлар лауреати ва мазкур консерватория ўқитувчиси, пианиночи Паскаль Романо иштирок этди.

Концерт дастуридан Жан-Филипп Рамо, Габриэль Форе, Клод Дебюсси ва Камиль Сен-Санс каби машҳур француз бастакорларининг асарлари ўрин олди.

Тадбир меҳмонлари орасида Бухоро вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар ҳам бор эди. Мусиқий кеча уларга Ўзбекистоннинг энг қадимий маданий марказларидан бири бўлган Бухоронинг тарихий мероси бағрида француз мумтоз мусиқаси билан танишиш имконини берди.

Мазкур тадбир Бухоро аҳолиси ва меҳмонларини Франция маданияти билан таништиришга қаратилган Франция маданияти кунлари дастурининг бир қисми бўлди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.