Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Сергей Иржавский M Cosmetic’нинг Ўзбекистондаги раҳбари этиб тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.03.2025 · 02:10 · 356 views
Сергей Иржавский M Cosmetic’нинг Ўзбекистондаги раҳбари этиб тайинланди
Сергей Иржавский M Cosmetic’нинг Ўзбекистондаги раҳбари этиб тайинланди (Сурат: Magnit)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Магнит» чакана савдо тармоғи матбуот хизмати маълумотига кўра, M Cosmetic компаниясининг Ўзбекистондаги янги бош директори этиб Сергей Иржавский тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Иржавский «Табрис» савдо тармоғига раҳбарлик қилган, шунингдек, «Сбер» ва «Пятёрочка» тармоғида фаолият юритган.

Янги лавозимида у M Cosmetic’нинг Ўзбекистондаги иштирокини кенгайтириш, ассортиментни ривожлантириш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатида яхшилашга эътибор қаратади.

Компаниянинг аввалги раҳбари Денис Косаченко эса ўз фаолиятини «Магнит»дан ташқарида давом эттиришга қарор қилди.