Спорт

Сергей Фомин «Херсониссос-4» челленжер турнирида жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди

Сергей Фомин «Херсониссос-4» челленжер турнирида жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди
Сергей Фомин «Херсониссос-4» челленжер турнирида жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди / Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик Сергей Фомин ва украиналик Алексей Крутых «Херсониссос-4» челленжер турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди. Финалда улар италиялик Жанлука Каденассо ва Якопо Вазамини мағлуб этди.

Учрашув 3:6, 6:1, 10:5 ҳисобида якунланди. Биринчи сетда мағлуб бўлган Фомин ва Крутых иккинчи сетда ғалаба қозонди, сўнг ҳал қилувчи тай-брейкда ҳам устун келди.

Ўзбекистонлик теннисчи учун ушбу ғалаба Challenger туркумидаги турнирларнинг жуфтлик баҳсларида қўлга киритилган навбатдаги чемпионлик бўлди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.