Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик Сергей Фомин ва украиналик Алексей Крутых «Херсониссос-4» челленжер турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди. Финалда улар италиялик Жанлука Каденассо ва Якопо Вазамини мағлуб этди.
Учрашув 3:6, 6:1, 10:5 ҳисобида якунланди. Биринчи сетда мағлуб бўлган Фомин ва Крутых иккинчи сетда ғалаба қозонди, сўнг ҳал қилувчи тай-брейкда ҳам устун келди.
Ўзбекистонлик теннисчи учун ушбу ғалаба Challenger туркумидаги турнирларнинг жуфтлик баҳсларида қўлга киритилган навбатдаги чемпионлик бўлди.