Сенатда Словения Республикаси Аудит суди раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Словения Республикаси Аудит суди раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Словения Республикаси Аудит суди раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Словения Республикаси Аудит суди раиси Яна Ахчин билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томонлама, шу жумладан давлат молиявий назорати соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Словения Аудит суди ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, давлат аудити бўйича илғор тажриба ва энг яхши амалиётларни алмашиш муҳимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Словения Республикаси Миллий кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тизимли ва конструктив характерга эга экани таъкидланди. Парламент делегациялари ташрифларини фаоллаштириш, дастурлар ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини кучайтириш ҳамда бу борада ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар барча йўналишларда амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг