Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сенатда Швеция билан парламентлараро муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Дилафруз Ниязова · 04.04.2025 · 17:15 · 376 views
Сенатда Швеция билан парламентлараро муносабатларни ривожлантириш  масалалари муҳокама қилинди
Сенатда Швеция билан парламентлараро муносабатларни ривожлантириш  масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 4 апрель куни Сенат Раиси Танзила Нарбаева Швеция Қироллиги парламенти (Риксдаг)нинг Вице-спикери Юлия Кронлид билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни ривожлантириш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, парламентлараро муносабатларни ривожлантириш учун ўзаро ташрифларни янада фаоллаштириш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ва парламент қўмиталари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикр юритилди.

Учрашув якунида икки мамлакат парламент қўмиталари ҳамда маҳаллий Кенгашлар ўртасида мулоқотни такомиллаштиришга келишиб олинди.