Сенатда Норвегия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Сенатда Норвегия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 15 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Норвегия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хелен Санд Андресен билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида парламентлараро алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ва тегишли қўмиталар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, таълим ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканини билдирдилар.