Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сенат Раиси БМТТДнинг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий директори билан ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 07.04.2025 · 11:10 · 309 views
Сенат Раиси БМТТДнинг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий директори билан ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди
Сенат Раиси БМТТДнинг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий директори билан ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий директори Ивана Живкович билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг БМТ, шу жумладан унинг ихтисослашган тузилмалари, хусусан БМТТД билан ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалалари,  ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан конструктив фикр алмашилди.

Томонлар Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш, камбағалликни қисқартириш, демократик давлат бошқарувини мустаҳкамлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш,  бозор иқтисодиёти ва инклюзив сиёсатни такомиллаштириш ҳамда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш каби масалаларга эътибор қаратди.

Шунингдек, БМТ Тараққиёт дастури билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.