Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сел оқимлари уй-жойларга зарар этказган

Беҳзод Ҳожиматов · 23.05.2016 · 14:34 · 520 views
Сел оқимлари уй-жойларга зарар этказган
Сел оқимлари уй-жойларга зарар этказган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 10-16 май кунлари республика ҳудудида кучли ёмғир ёғиши оқибатида Наманган, Сурхондарё, Навоий, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида сел оқимлари ва сув тошқинлари ҳодисалари кузатилган. Юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатида фуқаролар жабрланган, ҳудудлар ва транспорт тармоқларига зарар этказилган.

Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш мақсадида Фақулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли хизматлари томонидан кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар амалга оширилган. Маънавий ва моддий зарар кўрган фуқароларга маҳаллий ҳокимият органлари томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилган.