Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Покистоннинг етакчи компаниялари билан бир қатор музокаралар ўтказди

UzDaily · 04.02.2026 · 13:45 · 261 views
Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Покистоннинг етакчи компаниялари билан бир қатор музокаралар ўтказди

Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Покистоннинг етакчи компаниялари билан бир қатор музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 30 январдан 2 февралгача Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Покистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди ҳамда Ҳукуматлараро комиссиянинг 10-йиғилишида иштирок этди.

Музокаралар National Logistics Cell (NLC), Habib Rafiq (Private) Limited, HRL Group, National Fruit, Engro, National Radio & Telecommunication Corporation (NRTC), Fatima Group, Herbion, а также компаний Diamond Group, Diners, Hub Leather, Siddiq Leather, Royal Leather вакиллари ва бошқа ҳамкорлар билан олиб борилди. Якунлари бўйича бир қатор йирик қўшма лойиҳалар ва шартномаларнинг портфели шакллантирилди.

“Карачи – Кашгар – Ош – Андижон” муқобил йўналишини ривожлантириш, тўқимачилик соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш, геология, фармацевтика ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

2 февраль куни Ҳукуматлараро комиссиянинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳамкорликнинг стратегик хусусияти яна бир бор тасдиқланди, Трансафғон темир йўли бўйича дала ишларини бошлаш ҳамда Комиссия фаолиятини мунтазам янги форматда йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди.

UzDaily · 👁 261 views · 04.02.2026 · 13:45