Ўзбекистон

Самарқандда газ-ҳаво аралашмаси портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Самарқандда газ-ҳаво аралашмаси портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
Самарқандда газ-ҳаво аралашмаси портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди / Фото: ФВВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилоятида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) маълум қилди.

ФВБ маълумотига кўра, фожиа 2025 йил 8 майдан 9 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрининг «Боғисарой» маҳалласидаги Спитамен кўчасида жойлашган уйлардан бирида содир бўлган. Уйда газ-ҳаво аралашмаси ёниб кетиши оқибатида портлаш юз берган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган.

Чақнаш натижасида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида, 1,2,3чи қаватлари va ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.

Олиб борилган ҳаракатлар натижасида вайроналар остидан 6 нафар фуқаронинг жасади топилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи раҳбарлигида Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи, Прокуратура, ИИБ, ССБ, МГ, «Ҳудудгазтаъминот» va тегишли ФВДТ хизматларидан тезкор – Штаб тузилиб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бунга 10 та асосий va махсус ёнғин-қутқарув техникалар va ФВДТнинг куч, воситалари жалб этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб borilmoqda.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.