Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Самарқанд вилоятида автобус ағдарилиб кетди

Беҳзод Ҳожиматов · 12.02.2025 · 22:21 · 264 views
Самарқанд вилоятида автобус ағдарилиб кетди
Самарқанд вилоятида автобус ағдарилиб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида туристик автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса 11 февраль куни соат 07:00 атрофида М-39 трассасининг 1079-километрида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Zhongtong русумли туристик автобус Cobalt автомобили билан кўприкда тўқнашган. Шу сабабли автобус ҳайдовчиси кескин тормоз берган, натижада автобус ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида 68 ёшли йўловчи ҳалок бўлди. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.