Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Самарқанд вилоятида 18 килограмм кумуш сотишга уринган уч нафар гумонланувчи қўлга олинди

Дилафруз Ниязова · 16.10.2025 · 14:05 · 310 views
Самарқанд вилоятида 18 килограмм кумуш сотишга уринган уч нафар гумонланувчи қўлга олинди
Самарқанд вилоятида 18 килограмм кумуш сотишга уринган уч нафар гумонланувчи қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилоятида яшовчи, 1980, 1983 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар шахс “шартли харидор”га 18 кг кумуш қимматбаҳо металл қотишмасини ҳар бир грамини 11.700 сўмдан ҳисоблаб, жами 21 минг АҚШ долларига сотган вақтларида жиноят устида ушланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг тегишли хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган мазкур металлнинг соф оғирлиги 16 кг 744 гр бўлиб, асиллик даражаси “999”ни ташкил этади.

Шунингдек, тегишли баҳолаш хулосасига кўра, ушбу кумуш металлнинг нархи 502 млн 344 минг сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қимматбаҳо металлнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.