Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.03.2025 · 12:00 · 288 views
Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғин бартараф этилди
Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 14 март куни соат 22:50 да Самарқанд шаҳри Шохруҳ Мирзо кўчасида жойлашган ʼʼКутубхона"да ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБ га хабар берилган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа  жойига соат 22:57 да етиб бориб, соат 23:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг шифт ва том қисми қисман ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби анқланмоқда.