Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Рустам Юсупов кончилик ва геология вазири ўринбосари этиб тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 20.03.2025 · 14:45 · 331 views
Рустам Юсупов кончилик ва геология вазири ўринбосари этиб тайинланди
Рустам Юсупов кончилик ва геология вазири ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги марказий аппарати, тизимости корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Вазир Б.Исламов раҳбарлигида ўтган йиғилишда Давлат раҳбари томонидан соҳага берилаётган эътибор сабаб қатор ютуқлар қўлга киритилаётгани, катта лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга соҳада кадрлар тайёрлашга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда таълимда янги марраларни забт этиш муҳим аҳамиятга эга экани, инсон ресурсларини тўғри бошқариш катта натижаларга эришишга хизмат қилиши таъкидланди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Юсупов Рустам Пайзрахманович Президентнинг тегишли қарорига асосан тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига, Кадирходжаев Азам Алишерович Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Геология фанлари университети ректори лавозимига тайинлангани маълум қилинди.