Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Россиянинг Саха Республикасида қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.03.2025 · 16:00 · 386 views
Россиянинг Саха Республикасида қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Россиянинг Саха Республикасида қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мамлакатимизнинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Саха Республикаси Нерюнгри шаҳрида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган она ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маълум бўлишича, мазкур оила Нерюнгри шаҳрида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйгани учун турли муаммоларга дуч келган. 

Дипломатик ваколатхона ходимлари зудлик билан ушбу оила билан учрашиб, паспортини йўқотган болаларнинг онасига Ўзбекистонга қайтиш учун бепул гувоҳнома расмийлаштирилди. Шунингдек, аёл ва унинг болаларининг юртимизга келиши учун авиачипта сотиб олинди.

Ҳамюртимиз фарзандлари билан бирга бугун Ўзбекистонга учиб кетди.