Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2027 йил март ойида Россиядаги «Россия» Миллий маркази майдонларида Ўзбекистон кунлари ўтказилади.
Бу ҳақда марказ бош директори Наталья Виртуозова Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов билан учрашувда маълум қилди.
«Биз — „Россия“ Миллий маркази — келгуси йил март ойида марказимиз майдонларида Ўзбекистон кунларини ўтказишни таклиф қиламиз», — деди Виртуозова. Унинг сўзларига кўра, тадбирларни ташкил этиш учун барча зарур майдонлар тақдим этилади.
Учрашув якунида томонлар тегишли меморандумни имзоладилар. Фирдавс Абдухолиқов, шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) бошқаруви раиси ҳисобланади.
Россия ва Ўзбекистоннинг ўзаро маданият кунларини 2027 йилда ўтказиш режалаштирилган.
«Россия» Миллий маркази 25 август куни хабар берганидек, тадбирлар икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигига бағишланади.