Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Россия ва Ўзбекистон биологик хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда

Дилафруз Ниязова · 03.04.2025 · 19:45 · 330 views
Россия ва Ўзбекистон биологик хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда
Россия ва Ўзбекистон биологик хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2 апрель куни Москвада биологик хавфсизлик масалаларига бағишланган Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Томонлар Марказий Осиё ва жаҳондаги долзарб биологик таҳдидларни таҳлил қилиб, биологик хавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди, шунингдек, Биологик ва токсин қуролларини тақиқлаш конвенцияси (БТҚТК) режими мустаҳкамланиши бўйича чораларни кўриб чиқди.

Учрашув давомида Россия ва Ўзбекистоннинг биологик хавфсизлик бўйича позициялари ўхшаш эканлиги тасдиқланди. Биологик хавфсизлик масалаларида икки томонлама ҳамда халқаро тузилмалар, жумладан, БТҚТК ва БМТ доирасида ҳамкорлик ва конструктив ҳамжиҳатликни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.