Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Рио-2016: Фазлиддин Ғоибназаров олтин медаль соҳиби!

Беҳзод Ҳожиматов · 22.08.2016 · 12:19 · 521 views
Рио-2016: Фазлиддин Ғоибназаров олтин медаль соҳиби!
Рио-2016: Фазлиддин Ғоибназаров олтин медаль соҳиби!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Олимпиада ўйинларида ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров бокс бўйича 64 кг вазн тоифасида ўз иштирокини муваффақиятли давом эттирди.

Финалда боксчимиз озарбайжонлик Лоренсо Сотомайор қарши рингга чиқди. Қизиқарли кечган баҳсда боксчимиз 2:1 ғалаба қозонди ва Олимпиаданинг олтин медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 12 та медаль бор: 4 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медали.