Рио-2016: Элмурод Тасмурадов иккинчи баҳсни ҳам ютди ва ярим финалга чиқди!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этатган Олимпиада ўйинларининг юнон-рим кураши бўйича ҳамюртимиз Элмурод Тасмурадов 59 кг вазн тоифасида яна бир ғалаба қозониб ярим финалга йўл олди.
Спортчимиз Шимолий кореялик Вун Чол Юнни 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Тасмуродов ярим финалда кубалик Исмаил Боррерога қарши омадини синаб кўради.