Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Рақобат қўмитаси Innovabuild компаниясига City Hills’ни сотиб олишга рухсат берди

Дилафруз Ниязова · 19.11.2025 · 13:30 · 212 views
Рақобат қўмитаси Innovabuild компаниясига City Hills’ни сотиб олишга рухсат берди
Рақобат қўмитаси Innovabuild компаниясига City Hills’ни сотиб олишга рухсат берди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси томонидан “Innovabuild” МЧЖ томонидан “City Hills” МЧЖнинг 100 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.

““Innovabuild” МЧЖ ва “City Hills” МЧЖлар турар жой биноларини қуриш билан шуғулланувчи корхоналар ҳисобланади.

Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар товар бозорида тўғридан-тўғри рақобат муҳитига таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ҳамда битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.