Ўзбекистон

Қўқонда 13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик ҳолати юзасидан тергов олиб борилмоқда

Қўқонда 13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик ҳолати юзасидан тергов олиб борилмоқда
Қўқонда 13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик ҳолати юзасидан тергов олиб борилмоқда / Фото: Ички ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қўқонда 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани юзасидан жиноят иши тергов қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, ҳодиса 2026 йил 28 сентябрь куни шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида содир бўлган. Бу ҳақда расмий хабарда маълум қилинди.

Аниқланган ҳолатларга кўра, жабрланувчи 2012 йилда туғилган бўлиб, Фарғона вилоятининг Риштон туманида истиқомат қилади.

29 сентябрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 128-моддаси учинчи қисми «а» банди билан жиноят ишини қўзғатган.

Тергов доирасида гумонланувчи қўлга олинган. Эртаси куни, 30 сентябрда, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда зарур экспертизалар тайинланган, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Вояга етмаган қизчанинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда руҳий ҳолатини тиклаш мақсадида у билан ишлашга психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича мутахассислар жалб этилган.

Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг масъул ходимлари назоратига олинган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.