Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қозоғистонга амалий ташриф якунланди

Беҳзод Ҳожиматов · 17.09.2024 · 22:47 · 584 views
Қозоғистонга амалий ташриф якунланди
Қозоғистонга амалий ташриф якунланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.

Бугун "Марказий Осиё - Германия" саммити доирасида ўтказилган тадбирларда Президентимиз минтақа мамлакатлари ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ва амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.