Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Qanot Sharq март ойи охиридан Тошкент–Франкфурт йўналиши бўйича мунтазам рейсларни очади

Дилафруз Ниязова · 07.02.2026 · 10:45 · 242 views
Qanot Sharq март ойи охиридан Тошкент–Франкфурт йўналиши бўйича мунтазам рейсларни очади
Qanot Sharq март ойи охиридан Тошкент–Франкфурт йўналиши бўйича мунтазам рейсларни очади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиарейслар йўлга қўйилишини эълон қилди.

Парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Тошкентдан Франкфуртга биринчи рейс 2026 йил 31 март куни бўлиб ўтади.

Парвозлар замонавий Airbus A321-neo ҳаво кемасида амалга оширилади.

Янги йўналиш авиакомпаниянинг халқаро парвозлар тармоғини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон билан Европа ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлади.