Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Президентимиз "OTP Bank Group"нинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги режаларини олқишлади

UzDaily · 20.05.2025 · 20:15 · 416 views
Президентимиз "OTP Bank Group"нинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги режаларини олқишлади

Президентимиз "OTP Bank Group"нинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги режаларини олқишлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "OTP Bank Group" директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашув ўтказди.

Банкнинг мамлакатимиз банк-молия бозоридаги фаолияти 2023 йилдан буён жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари автокредитлашни ривожлантириш ва бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга доир қўшма дастурларни олқишлади.

Паррандачилик кластерини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳани тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Тошкент вилоятидаги саноат паркида Венгрия компаниялари лойиҳаларини илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.

UzDaily · 👁 416 views · 20.05.2025 · 20:15