Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz да фойдаланувчиларга ўз номига расмийлаштирилган амалдаги банк ва виртуал карталар ҳақида маълумот олиш имконини берувчи янги бўлим ишга туширилди.
«Банк карталари» бўлимида Ўзбекистондаги тижорат банклари томонидан чиқарилган пластик карталар, шунингдек, банкларнинг мобиль иловалари орқали масофадан туриб расмийлаштирилган виртуал карталар акс эттирилади.
Маълумот олиш учун фойдаланувчи my.gov.uz порталида авторизациядан ўтиши ва тегишли бўлимга кириши керак.
Янги функция ҳозирда тест режимида ишламоқда.
Хизмат фақат Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган тижорат банкларининг карталари ҳақидаги маълумотларни акс эттиради.