Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Президент Хуршид Сотиевни ФВВ раҳбари ўринбосари этиб тайинлади

Беҳзод Ҳожиматов · 05.03.2025 · 14:45 · 345 views
Президент Хуршид Сотиевни ФВВ раҳбари ўринбосари этиб тайинлади
Президент Хуршид Сотиевни ФВВ раҳбари ўринбосари этиб тайинлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ, Хуршид Сотиев Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари – ФВВ Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловгача у Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Аввал ФВВ штаби раҳбари ўринбосари – Қутқарув кучлари хизмати ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.