Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Президент Ислом Каримов Президент Цахиагийн Элбегдорж билан учрашди

Беҳзод Ҳожиматов · 24.06.2016 · 19:26 · 429 views
Президент Ислом Каримов Президент Цахиагийн Элбегдорж билан учрашди
Президент Ислом Каримов Президент Цахиагийн Элбегдорж билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24-июнь куни Кўксаройда Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбегдорж билан учрашув ўтказди.

Президентимиз Ислом Каримов учрашувда Мўғулистон Президентининг мамлакатимизга ташрифи ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга кенг йўл очишини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Мўғулистонда ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар кўп. Турли соҳаларни ўрганиш, фойдаланилмаётган ресурсларни ишга солиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатига хизмат қилади.

Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Мўғулистон Президенти самимий учрашув учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, ШҲТ саммити юксак савияда ташкил этилганини қайд этди. Мўғулистон мамлакатимиз билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.