Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Президент давлат хизматчилари учун ноқонуний бойлик орттириш жавобгарлигини жорий этишни таклиф қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 06.03.2025 · 15:00 · 390 views
Президент давлат хизматчилари учун ноқонуний бойлик орттириш жавобгарлигини жорий этишни таклиф қилди
Президент давлат хизматчилари учун ноқонуний бойлик орттириш жавобгарлигини жорий этишни таклиф қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Яна бир масала – давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани таъкидланди. Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.

Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди. 

Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

Президентимиз Миллий кенгашни, парламентнинг коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини бу борада халқаро андозаларга мос таклифларни ишлаб чиқишга чақирди.

Халқаро валюта жамғармаси аввалроқ Ўзбекистонга активлар декларацияси ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунларни қабул қилишни тавсия қилган. 2023 йил июнь ойида Президент “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни имзолади ва у 6 декабрдан кучга кирди.