Пойтахт ҳокимлигида Шанхай делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат гуруҳи раҳбари Шуҳрат Турдикулов Хитойнинг Шанхай шаҳри назорат қўмитаси раис ўринбосари Ши Тао раҳбарлигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона муносабатлар, тарихий ва бугунги алоқалар ҳақида фикр алмашилди. Томонлар Тошкент ва Шанхай биродар шаҳарлар эканини таъкидлаб, коррупцияга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлигини қайд этдилар.
Мулоқот давомида икки давлатдаги коррупцияга қарши кураш тизимлари, уларнинг фаолияти ва самарадорлигини ошириш бўйича механизмлар муҳокама қилинди. Шуҳрат Турдикулов Хитойнинг ушбу йўналишдаги бой тажрибасини юқори баҳолаб, ўзаро тажриба алмашиш бу борадаги ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилишини таъкидлади.