Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Портатив лазерли нур тарқатгичларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик белгиланди

Дилафруз Ниязова · 20.04.2026 · 20:40 · 202 views
Портатив лазерли нур тарқатгичларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик белгиланди
Портатив лазерли нур тарқатгичларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик белгиланди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, портатив лазерли нур тарқатгичлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, –

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Портатив лазерли нур тарқатгичларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан олиб чиқиш, –

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.

Портатив лазерли нур тарқатгичларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистонга олиб кириш, –

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.

Шунингдек, ушбу Қонун билан маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ҳамда таянч пунктларининг таркиби, уларда хизмат қилувчи инспекторларнинг ваколатларини аниқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.