Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Полша Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашув ўтказилди

Дилафруз Ниязова · 06.05.2025 · 15:51 · 320 views
Полша Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашув ўтказилди
Полша Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашув ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Полша Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Витолд Собков ва Полша Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шарқ департаменти директори ўринбосари Марек Тсалка билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш контекстида Ўзбекистон-Полша ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар афғон келишуви масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқлади ва мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди.