Ўзбекистон

Пискент туманида икки юк машинаси тўқнашиб кетди: ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Пискент туманида икки юк машинаси тўқнашиб кетди: ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди
Пискент туманида икки юк машинаси тўқнашиб кетди: ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 17-март куни соат 06:30ларда Пискент тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент -Бекобод“ автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси (дастлабки маълумотга кўра ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида) қарама қарши йўналишга чиқиб кетган, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.

Натижада “Issuzu” автомобили билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодисада юк транспорт воситаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этганлар.

Зудлик билан воқеа жойига Тошкент вилояти ССБ малакали тиббий ходимлари, вилоят ИИББ, ФВБ ва бошқа ташкилот масъуллари жалб этилиб, ЙТҲнинг барча иштирокчиларига биринчи тиббий ёрдам курсатилди ва шифохонага етказлди.

Воқеа юзасидан қўшимча ўрганиш ва зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.