Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади

Дилафруз Ниязова · 20.04.2026 · 19:45 · 170 views
Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади
Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, таълим ташкилотида меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслар учун қуйидаги давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилиши белгиланди:

кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари;

муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари;

умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш бўйича давлат хизматлари;

тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш бйўича давлат хизматлари;

расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари ва бошқалар.

Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директор ва директор ўринбосарлари 5 йилда 1 маротаба ишдан ажралган ҳолда, Маданият вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган менежерлик ўқув курсларида ўқитилиши белгиланди.

Бундан ташқари, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлардаги ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, бошқа йўналишга ўтказиш ва ўқувчилар ўқишини кўчириш тартиби белгиланди.