Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартиби белгиланди

UzDaily · 09.10.2025 · 19:20 · 558 views
Паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартиби белгиланди

Паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Мазкур Низом иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) орқали паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартибини белгилайди.

Қуйидагилар спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

паралимпия спорт турлари бўйича республика ва халқаро нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижадорликни таъминлаш;

спортчиларни тайёрлашнинг илғор методларини ўқув-машғулот жараёнига жорий этиш;

спортчиларнинг жисмоний, техник-тактик, психологик тайёрлигини такомиллаштириш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш;

жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Спорт турлари реестрига киритилган паралимпия спорт турлари бўйича йўл қўйилади.

Спорт терма жамоаларининг таркиблари тегишли буйруқ билан 1 йил муддатга тасдиқланади ва календарь йилнинг 1 январидан 31 декабригача амал қилади.

UzDaily · 👁 558 views · 09.10.2025 · 19:20