Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

«Ўзелтехсаноат» Грузия портларининг экспорт салоҳиятини баҳолади

UzDaily таҳририяти · 04.07.2026 · 18:45 · 27 views
«Ўзелтехсаноат» Грузия портларининг экспорт салоҳиятини баҳолади

«Ўзелтехсаноат» Грузия портларининг экспорт салоҳиятини баҳолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга расмий ташрифи давомида транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси доирасида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси M.Yunusov Поти ва Батуми денгиз портларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида порт терминалларининг инфратузилмаси, экспорт юкларини қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнлари ҳамда электротехника маҳсулотларини ташишда логистика самарадорлигини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Европа ва Африка бозорларига экспортни кенгайтиришда Грузия портларининг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур ташриф маҳаллий электротехника корхоналарининг экспорт имкониятларини кенгайтириш, логистика занжирларини такомиллаштириш ҳамда халқаро транспорт йўлакларидан самарали фойдаланишга қаратилган амалий ишларнинг муҳим босқичи бўлди.