Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари Европа комиссияси президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Дилафруз Ниязова · 27.05.2025 · 18:00 · 306 views
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари Европа комиссияси президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари Европа комиссияси президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари Ғайрат Фозилов Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйега ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйе жорий йил апрель ойида бўлиб ўтган биринчи "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити якунларини юксак баҳолади.

Еврокомиссия раҳбари ЕИнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканини тасдиқлади.