Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси БАА президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Дилафруз Ниязова · 07.09.2026 · 21:45 · 32 views
Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси БАА президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси БАА президентига ишонч ёрлиқларини топширди / Фото: БАА Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси Умид Шодиев мамлакат президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга ишонч ёрлиқларини топширди. Маросим Абу-Дабидаги расмий «Қаср Ал-Ватан» қароргоҳида бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Учрашув давомида БАА президенти икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолади ва Умид Шодиевга дипломатик фаолиятида муваффақият тилади. Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Амирликлар томони Ўзбекистоннинг янги элчисига ўз дипломатик миссиясини самарали амалга ошириши учун зарур шароитларни яратишга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, Умид Шодиев Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан самимий салом ва ҳурмат-эҳтиромини етказди.

Элчи икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Амирликлар ўртасидаги муносабатлар юқори даражада сифат жиҳатидан янги босқичга чиққанини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Умид Шодиев 2022–2025 йилларда Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Абдулазиз Аккуловнинг ўрнини эгаллади. 2025 йил декабрь ойида Аккулов Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган.

Аввалроқ БАА Ташқи ишлар вазирлиги Умид Шодиевнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини 2026 йил апрель ойида қабул қилгани ҳақида хабар берган эди. Ўшанда ҳам Амирликлар томони Ўзбекистон билан муносабатларни барча йўналишларда ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлаган.