7
Ўзбекистон

Фаррух Омонов Президент Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимидан озод этилди

Фаррух Омонов Президент Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимидан озод этилди
Фаррух Омонов Президент Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимидан озод этилди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фаррух Омонов Ўзбекистон Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг ўринбосари — Президент Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Тегишли фармойишни Президент Администрацияси раҳбари имзолади. Қарор Фаррух Омоновнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан қабул қилинган.

Фаррух Омонов ушбу лавозимга 2026 йил апрель ойида тайинланган эди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.