7
Иқтисод

Хитой компанияси Чустдаги лойиҳага 200 млн доллардан ортиқ сармоя киритади

Хитой компанияси Чустдаги лойиҳага 200 млн доллардан ортиқ сармоя киритади
Хитой компанияси Чустдаги лойиҳага 200 млн доллардан ортиқ сармоя киритади / Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Raising Sun Technology Co. Ltd компанияси Наманган вилоятининг Чуст туманида материаллар учун бўёқлар ишлаб чиқарадиган замонавий корхона қурилишига 200 млн доллардан ортиқ инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Лойиҳа уч босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чуст эркин иқтисодий зонаси ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Биринчи босқичда 85 млн доллар инвестиция ўзлаштирилиши ва 500 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Қурилиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнида экологик талабларга риоя қилиш ҳамда замонавий технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Чуст туманининг саноат салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш кутилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.