7
Ўзбекистон

Ўзбекистонга сотиш учун 20 минг долларлик 2 кг опий олиб кирилди

Ўзбекистонга сотиш учун 20 минг долларлик 2 кг опий олиб кирилди
Ўзбекистонга сотиш учун 20 минг долларлик 2 кг опий олиб кирилди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасида гумонланаётган икки нафар хорижий фуқаро қўлга олинди.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, улар 2 кг 18 грамм опийни шартли харидорга 20 минг долларга сотаётган вақтда ушланган.

Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Идора маълумотларига кўра, 1972 ва 1976 йилларда туғилган гумонланувчилар гиёҳвандлик моддасини ноқонуний йўллар орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган.

Улар опийни шартли харидорга топшираётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ушланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.