Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Ўзбекистонлик ёш футболчи «Челси» U-15 сафига ўтади

Дилафруз Ниязова · 14.04.2026 · 22:52 · 222 views
Ўзбекистонлик ёш футболчи «Челси» U-15 сафига ўтади
Ўзбекистонлик ёш футболчи «Челси» U-15 сафига ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик ёш футболчи Зуфархўжа Акрамхўжаев Лондоннинг «Челси» футбол клуби U-15 жамоасига кўрикдан муваффақиятли ўтиб, таклиф олди.

Футболчи 2010-йилда Андижонда туғилган. У илгари Андижон-СГC жамоасида қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган.

Маълум қилинишича, у жорий йил сентябрь ойида «Челси» академиясига қўшилади. Шартнома икки йилга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланмоқда.