Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Ўзбекистонга ярим йилда деярли 1,9 миллион мобил телефон олиб кирилди

Дилафруз Ниязова · 01.08.2025 · 14:40 · 505 views
Ўзбекистонга ярим йилда деярли 1,9 миллион мобил телефон олиб кирилди
Ўзбекистонга ярим йилда деярли 1,9 миллион мобил телефон олиб кирилди / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга 1,9 миллионга яқин мобил телефон импорт қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилмоқда.

Импорт қилинган мобил телефонлар қиймати 194,4 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 64,7 минг донани ёки 3,6% кўпдир.

Асосий етказиб берувчи давлат Хитой Халқ Республикаси бўлиб, у ердан 1 420,7 минг дона телефон олиб кирилган.

Вьетнамдан 375,1 минг, Бирлашган Араб Амирликларидан 64,2 минг ва Ҳиндистондан 16,4 минг мобил телефон олиб кирилган.

Бошқа давлатлардан жами 1,1 минг дона мобил қурилма импорт қилинди.