Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда янги ижтимоий ҳимоя стратегияси муҳокама қилинди

UzDaily · 10.06.2026 · 10:20 · 301 views
Ўзбекистонда янги ижтимоий ҳимоя стратегияси муҳокама қилинди
Ўзбекистонда янги ижтимоий ҳимоя стратегияси муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Жаҳон банки ва ЮНИСEФ экспертлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2027–2033 йилларга мўлжалланган янги Ижтимоий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда ижтимоий хизматларни ривожлантириш, ижтимоий ёрдам ва ижтимоий суғурта тизимларини такомиллаштириш, нодавлат сектор иштирокини кенгайтириш, рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби муҳим йўналишлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, деинститусионализация, кейс-менежмент тизимини ривожлантириш, ижтимоий ходимлар малакасини ошириш, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва соҳани замонавий технологиялар асосида бошқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар янги Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқишнинг кейинги босқичларида инобатга олинишига келишиб олинди.