Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда тўй ва маросимларни тартибга солиш режалаштирилмоқда

Дилафруз Ниязова · 23.04.2025 · 11:56 · 1297 views
Ўзбекистонда тўй ва маросимларни тартибга солиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда тўй ва маросимларни тартибга солиш режалаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда тўйлар, оилавий тантаналар ва анъанавий маросимларни ўтказиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар жорий этиш режалаштирилмоқда.

Бу ташаббуслар Президентнинг «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони доирасида амалга оширилади.

Фармонни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилиши белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ, жорий йил август ойига қадар Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган. Унда тўй маросимлари, оилавий тадбирлар, аза таомлари ва миллий урф-одатларга оид маросимларни ўтказиш тартиби тартибга солинади.

Бундан ташқари, аҳоли ўртасида оқилона сарф-харажат қилиш маданиятини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам кучайтирилади.