7
Ўзбекистон

Ўзбекистонда тиббий хизматлар ҳажми 17,6 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда тиббий хизматлар ҳажми 17,6 трлн сўмга етди
Ўзбекистонда тиббий хизматлар ҳажми 17,6 трлн сўмга етди / Фото: Видеодан олинган кадр.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 17,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 14,2 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Умумий хизматлар ҳажмининг 32,3 фоизи шифохона муассасалари хизматлари ҳиссасига тўғри келди. Шифокорлик амалиёти ва стоматология хизматларининг улуши 14,4 фоизни, соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа хизматлар улуши эса 53,3 фоизни ташкил этди.

Тиббий хизматларнинг энг катта ҳажми Тошкент шаҳрида қайд этилди — 8 трлн сўм. Тошкент вилоятида бу кўрсаткич 1,8 трлн сўмни, Самарқанд вилоятида 1,3 трлн сўмни, Фарғона вилоятида эса 1 трлн сўмни ташкил этди.

Наманган вилоятида хизматлар ҳажми 870,9 млрд сўмга, Андижон вилоятида 796,9 млрд сўмга етди. Бухоро вилоятида бу кўрсаткич 609,2 млрд сўмни, Хоразм вилоятида 591,7 млрд сўмни, Қашқадарё вилоятида эса 553,2 млрд сўмни ташкил қилди.

Қорақалпоғистон Республикасида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 525,1 млрд сўмга тенг бўлди. Сурхондарё вилоятида бу кўрсаткич 442,4 млрд сўмни, Жиззах вилоятида 395,7 млрд сўмни, Сирдарё вилоятида 307,5 млрд сўмни, Навоий вилоятида эса 296,3 млрд сўмни ташкил этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.